Холдор Вулкан :
другие произведения.
Хайку и танки японских поэтов на узбекском языке в переводе Холдора Вулкана
Самиздат:
[
Регистрация
] [
Найти
] [
Рейтинги
] [
Обсуждения
] [
Новинки
] [
Обзоры
] [
Помощь
|
Техвопросы
]
Ссылки:
Школа кожевенного мастерства: сумки, ремни своими руками
Оставить комментарий
© Copyright
Холдор Вулкан
(
jeklondonvolk@mail.ru
)
Размещен: 16/05/2018, изменен: 16/05/2018. 72k.
Статистика.
Сборник стихов
:
Лирика
Иллюстрации/приложения: 1 шт.
Скачать
FB2
Ваша оценка:
не читать
очень плохо
плохо
посредственно
терпимо
не читал
нормально
хорошая книга
отличная книга
великолепно
шедевр
Япон шеъриятидан Холдор Вулқон таржималари.
1983 -2006 йиллар.
Маслахат,Тошкент, Бишкек.
Сўз сеҳри
(Хайку ҳақида )
Хайку ёлғизликни куйлагувчи ихчам санъат асари бўлиб, у ташвишлардан безган,нохақликлардан, озорлардан чарчаган, ғийбатлар пайконидан вужудлари ғалвир, хорғин руҳ эгаларининг чекинадиган узлатгохи, хилватидир.
Япон шоирлари табиат билан уйғун умр кечириб, хайкулар ёзиш учун рохиблар каби жанда кийиб, хасса таяниб, ёввойи каптарлар ғувиллаётган кимсасиз далалар ортида,туманли тоғ қишлоқларидаги чакалакзор ўрмонларда, вайрона ибодатхоналарнинг унут харобаларида, ёввойи гуллар очилиб ётган ўнгирларда ёлғиз яшаганлар ва гўзал, ўлмас асарларни ёзиб қолдирганлар.
Хайкуларда кўп қиррали нимкоса маъно, фалсафий мазмун йўқ.
Япон шоирлари хайкулар орқали гўзал табиат манзараларини, ёхуд нарсалар холатини, ёки одамнинг муайян руҳий кайфиятини акс этдириш орқали ўқувчига хайрат бағишлайди, туйғуларини ибтидоийлаштириб, табиатга яқинлаштиради, инсоннинг ҳиссиётларини сунъийлик ғуборларидан тозалайди.
Хайкуларда акс этдирилган манзараларни кўз олдингизга келтира олсангиз, тоғдаги қишлоқда ой чиқишини сарғайиб кузатаётган дехқонлар ҳолатини,бутазорлар ортидан оҳиста кўтарилаётган тўлин ойни кўраётгандай, чигирткалар чириллашини эшитаётгандай, бўласиз.
Таҳайюл ва таҳайюр шуълаларига йўғриласиз.
Қуйида, бундан олти аср аввал ёзилган япон хайкуларини ўз таржимам орқали ҳукмингизга ҳавола қиларканман,шундай ажойиб япон шоирларининг хайкуларини ва танкаларини она тилимизга ўгириш менга ҳам насиб этгани учун Жаноби Ҳаққа ҳамду санолар айтаман.
БУНДАН 600 ЙИЛ АВВАЛ ЁЗИЛГАН ХАЙКУ ВА ТАНКАЛАР:
Мацуо Басё ёзган хайкулар:
***
Қорли тонг.
Яна қуритилган балиқни
Ейман шекилли ёлғиз бир ўзим.
***
Денгиз сувида сузиб юрар
Майда ялтироқ балиқчалар
Тутаман десанг йўқ бўлиб қолишар.
***
Совуқ шамолларда шолоплар эшкак
Юрагим сиқилар
Тун яна кўз ёш...
***
Шу қоядан туриб
Кўм - кўк денгизга
Қалпоғимни улоқтираман!
***
Қишки дала
Узоқларда юрар дехқонлар
Қолган - қутган чўпларни йиғиб
***
Сочим ўсибди
Озиб кетдим, рангим олинган
Буғу ойидаги ёмғир тўхтамас.
***
Банан япроқлари сўлғин
Ойнинг порлаб чиқишини
Сарғайиб кузатар дехқонлар
***
Йўллар тойғоқ музлама
Аттанг, тойиб йиқилди
Ширакайф дўстим.
***
Ўлган ўғлин эслаб йиғлади ота
Сўнаётган гулхан чўғлари
Ўчиб қолди унинг кўзёшларидан.
***
Эгнимдаги қоғоз кўйлагимни
Ивитиб йиртибди
Баҳор ёмғири.
***
Музлаган олабуға балиқлари
Иржайтириб ётар тишларин
Совуқ дўкон пештахтасида.
***
Қайдасан сен, менинг таянчим?
Хасса қилиб олган чўпагимни
Синдирди кузги шамол.
***
Уфқларга ботмоқда қуёш
Кузги дарё сувларида
Ялтиллайди майда балиқлар.
***
Чопоним юпқа.
Кун бўйи ўтириб ундаги битларни
Териб ўлдирдим.
***
Жуда қалин қор ёғибди
Энди Хакбинз тоғидан
Қандай ошиб ўтар одамлар?
***
Ёсинодаги гуллаган гилосларни
Кўрсатайми сенга,
Менинг қалпоғим?
***
Охир қувиб етдим
Ўтган баҳорни
Олис 'Вака' бандаргохида.
***
Вой баёв!.. Вой баёв!..
Яна нима дейиш мумкин сиз хақингизда
Ёсинодаги гуллаган гилослар!
***
От устида ухлаб қолибман.
Уйғонганда кўрдим олисда ойни
Тонги тутунлар.
***
Қарайман, айланар қорга
Қоронғу кечада
Қишки ёмғирлар.
***
Устунларига ҳас - хашак илинган
Кўприк хайрлашаётир
Тўлин ой билан.
***
Қайдан келди бу ялқовлик?
Бугун аранг уйғотишди мени
Шовуллайди баҳор ёмғири.
***
Қизиқамиз ёнар қуртларга,
Қайиқчидан умид йўқ, у маст,
Тўлқинлар қайиқни суриб бормоқда.
***
Ойдин қиш кечаси
Қор босган йўллар,
Итга отай десам топилмайди тош.
***
Кобаяси Иссанинг яна икки хайкуси:
***
Кечиб ўтдим саёз ва тошли,
Феърузаранг дарё сувларин
Шиппагимни қўлимга олиб
***
Ойдин кеча
Тиниқ шолипоя сувида
Оқиб юрар гилос гуллари .
Ковахигаси Хекигадонинг икки хайкуси.
***
Сузаётир қора кемадай,
Секин аста булутлар аро
Тоғнинг чўққиси.
***
Шиллиққуртнинг сира
Чиғаноғидан чиққиси келмас
Кузги шамоллар.
Масаока Сикининг икки хайкуси.
***
Гуллаган Ямабука сояси,
Сув солинган қовоқда
Билтанглайди кумушранг балиқ.
***
Кимсасизлик.
Дарахт соясидаги ўриндиқда
Қарағайнинг игна барглари.